Қорақалпоғистон янги прокурори тайинланди

Тахиатош тумани ҳокими Жўқорғи Кенгес қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Адлия катта маслаҳатчиси Фарҳат Алламбергенов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фарҳат Алламбергенов ушбу лавозимга Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг қарорига асосан тайинланган.

Алламбергенов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

У 1997 йилдан 2017 йилга қадар прокуратура органлари тизимида турли масъул лавозимларда хизмат қилган.