Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича прогнозини пасайтирди

Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини 1,6 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтирди. Шу билан бирга, мамлакат минтақада иқтисодиёти ўсишда давом этадиган ягона давлат бўлиб қолади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июн - Sputnik. Жаҳон банкининг янги ҳисоботида 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши бўйича прогнози 1,6 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтирилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида иқтисодиёти ўсишда давом этадиган ягона мамлакатдир. Бошқа мамлакатларнинг, Туркманистондан ташқари, ялпи ички маҳсулоти салбий томонга ўзгаради: уларнинг ялпи ички маҳсулоти аввалги даражада сақланиб қолади. 2021 йилда Жаҳон банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 6,6 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда.

Келгуси йилда Ўзбекистон ЯИМи сезиларли ўсади - ЕТТБ

“COVID-19 пандемияси хом ашё маҳсулотлари нархининг тушиб кетиши, глобал ва минтақавий қиймат занжирида узилишлар пайдо бўлишига олиб келгани Европа ва Марказий Осиё  мамлакатларига салбий таъсир кўрсатди. Минтақа мамлакатларида коронавирус тарқалишининг кенгайиши ички талабнинг қисқаришини кучайтирди, таъминотдаги узилишларни чуқурлаштирди ва иқтисодий фаолиятнинг катта қисми тўхташига олиб келди”, - дейилади ҳисоботда.

Валюталарнинг нисбий заифлиги қарз харажатлари ошишига ва экспортнинг кескин пасайиши тўловлар балансидаги зўриқиш кучайишига олиб келди.

Ушбу инқирозга жавобан, минтақадаги кўплаб мамлакатларнинг марказий банклари пул-кредит тизимини қўллаб-қувватламоқда, ҳукуматлар ўз мамлакатларининг валюталарини барқарорлаштириш ва ўзгарувчанликни камайтириш мақсадида валюта бозорларига кириб бормоқда.

Иқтисодий фаолият учун оқибатлар ўта ноаниқлик билан тавсифланади ва пандемия кучайиши шароити ва ишбилармонликдаги пасайиш чуқурлашишида янада жиддийроқ тус олиши мумкин.