ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Лаосда коронавирусдан тузалган сўнгги бемор касалхонадан чиқарилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
“Сўнгги беморга иккита коронавирусга топширилган манфий тестдан жавоб берилди”, - дейилган хабарда. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.
Лаосда пандемия вақтида жами 19 та коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилган. Сўнгги 58 кун давомида мамлакатда янги касалланиш ҳолати кузатилмаган.
Лаос Жанубий-Шарқий Осиёда чегараларини ёпган ва хориждан келганлар учун карантинни мажбурий жорий қилган биринчи мамлакатлардан бири саналади. Мамлакат шаҳарларда ўзини ўзи яккалаш тартибини жорий этиб, ҳудудлараро ҳаракатларни ҳам чеклаб қўйган эди.
Куни кеча Янги Зеландияда бирорта ҳам COVID-19 бемори қолмагани маълум қилинган эди.