Тошкентда аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ ҳолат 4448 тага етди. Беморларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус ҳолати 8 тага кўпайди.

“2020 йил 9 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4448 (+8) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Талабларга беписанд фуқаролар туфайли вазият мураккаблашиши мумкин – Отабеков

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

Жами 3357 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 1073 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.