Германия АҚШга Америка гази учун жарима божлари билан таҳдид қилди

Агар АҚШ “Шимолий оқим-2”га босим ўтказишни бас қилмаса, Германия американинг гази учун жарима божларини жорий этиши мумкин. “Шимолий оқим-2” - Россия-Европанинг ҳамкорликдаги лойиҳаси ҳисобланади. Болтиқ денгизи орқали Россиядан Германияга янги газ қувури ўтказилади.
Sputnik

Лойиҳа Европа учун фойдали, чунки бу газ етказиб беришнинг ишончлилигини оширади ва минтақада ўсиб бораётган газ тақчиллиги муаммосини ҳал қилишга имкон беради. Бироқ, Қўшма Штатлар тизимли равишда "Шимолий оқим-2"ни мамлакатнинг миллий хавфсизлигига таҳдид деб ҳисоблаб, лойиҳага қарши чиқди, гарчи бу қувур фақат унинг иқтисодий манфаатларига халақит беради.

Ўтган йили Вашингтон лойиҳада иштирок этаётган компанияларга чекловлар киритилишини назарда тутган мудофаа бюджетини қабул қилди. Шу йилнинг июн ойи бошида эса АҚШ сенаторлари, жумладан республикачи Тед Круз, бу санкцияларни кучайтириш ва қувурни қуришда ишлайдиган кемаларга хизмат кўрсатувчи суғурта компанияларига қўллашни таклиф қилди.