ФВВ темир панжара орасига сиқилиб қолган болани қутқарди

Вояга етмаган фуқаро Ж.Д. ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида, ариқ устига ўрнатилган темир панжара орасига оёғи сиқилиб қолди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. 9 июн куни соат тахминан 12:12ларда “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерига Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Навоий кўчасида вояга етмаган фуқаро Ж.Д. ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида, ариқ устига ўрнатилган темир панжара орасига оёғи сиқилиб қолганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушди.

ФВВ: чигирткага қарши курашиш учун 700 нафардан ортиқ ишчи жалб қилинган

Бу хабар юзасидан Ангрен шаҳар навбатчилик масканидан лейтенант Ш.Қудратов бошчилигида 3 нафар қутқарувчилар махсус авария-қутқарув машинасида воқеа жойига зудлик билан етиб боришди.

Қутқарувчилар томонидан барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда фуқаро Ж.Д.нинг оёғи махсус гидравлик асбоб-анжомлар ёрдамида темир панжара орасидан чиқариб олинди ҳамда болага биринчи психологик ёрдам кўрсатилган ҳолда Ангрен шаҳар марказий шифохонага тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб борилди.