Қибрайда девори қулаши оқибатида уч ишчи ҳалок бўлди

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги темир-бетон заводи ҳудудида девор қулаб тушган. Деворнинг баландлиги 4 метр, узунлиги 95 метр бўлгани айтилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Тошкент вилоятидаги заводлардан бирида девор қулаши оқибатида уч ишчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Бош прокуратура хабарига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Ангренда 21 ёшли йигит ўз тенгдошини пичоқлаб қўйди

Ҳодиса Қибрай туманидаги темир-бетон заводи ҳудудида содир бўлган.

“Натижада девор қулаши пайтида унинг яқинида ишлаган уч ходим воқеа жойида ҳалок бўлди”, - дейилади хабарда.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг инсон ўлимига олиб келган тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.