Тошкентда автобуслар ҳаракати: жадвал ва чекловлар

Фаолияти қайта тикланадиган йўналишларнинг ҳаракати соат 6:00 дан 22:00 гача ташкил қилинади. Автобуслар салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Бугундан 1230 та автобуслар (шундан 1121 та автобус саройлари бўйича ва 109 та хусусий корхоналар бўйича) ишга чиқарилиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси хабар қилди.

Фаолияти қайта тикланадиган йўналишларнинг ҳаракати соат 6:00 дан 22:00 гача ташкил қилинади. Автобуслар доимий равишда ҳар бир қатновга жўнашдан олдин тўлиқ дезинфекция қилинади. Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланади ва ўз вақтида алмаштирилиши таъминланади. Автобуслар салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритилади.

Ўзбекистонда автобус ҳаракатлари қайта йўлга қўйилади

Аниқлик киритилишича, Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент, Зангиота туманлари “қизил” ҳудуд деб эълон қилинганлиги муносабати билан юқорида келтирилган туманлар ҳудудигача ҳаракатланувчи 21 та (8т, 9, 16, 25, 42, 56, 65, 74, 84, 101, 103, 115, 120, 134, 135, 144, 145, 148, 188, 198, 199-сонли) автобус йўналишлари вақтинчалик фаолият юритмайди.

Йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 3 та (75, 106, 160-сонли) автобус йўналишларининг фаолияти фақатгина Тошкент шаҳри ҳудудида Тошкент вилояти ҳудудига ҳаракатланмаган ҳолда ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 8 июнь кунидан бошлаб “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда, жумладан, Тошкент шаҳрида автобус йўналишлари фаолиятини қайта тикланиши хабар қилинган эди.