Тошкент бўйлаб яна автобуслар ҳаракати тикланди – фото

Sputnik

Бугундан 1230 та автобуслар (шундан 1121 та автобус саройлари бўйича ва 109 та хусусий корхоналар бўйича) ишга чиқди.

Аниқлик киритилишича, Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент, Зангиота туманлари “қизил” ҳудуд деб эълон қилинганлиги муносабати билан юқорида келтирилган туманлар ҳудудигача ҳаракатланувчи 21 та (8т, 9, 16, 25, 42, 56, 65, 74, 84, 101, 103, 115, 120, 134, 135, 144, 145, 148, 188, 198, 199-сонли) автобус йўналишлари вақтинчалик фаолият юритмайди.

Йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 3 та (75, 106, 160-сонли) автобус йўналишларининг фаолияти фақатгина Тошкент шаҳри ҳудудида Тошкент вилояти ҳудудига ҳаракатланмаган ҳолда ташкил этилади.

Фаолияти қайта тикланадиган йўналишларнинг ҳаракати соат 6:00 дан 22:00 гача ташкил қилинади. Автобуслар доимий равишда ҳар бир қатновга жўнашдан олдин тўлиқ дезинфекция қилинади. Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланади ва ўз вақтида алмаштирилиши таъминланади. Автобуслар салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритилади.

Бир неча муддат аввал пойтахт кўчалари бўм-бўш эди, ҳозир эса яна ҳаёт қайнамоқда. Бироқ шуни унутмаслик лозимки, карантин чоралари енгиллаштирилгани, бу касаллик устидан батамом ғалаба қозонилди дегани эмас. Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва барча зарурий қоидаларга риоя қилинг! Зеро саломатлигингизни асраб-авайлаш ўз қўлларингизда!

1 / 11
Тошкент бўйлаб яна автобуслар ҳаракати тикланди
2 / 11
8 июнь кунидан Тошкент шаҳрида автобус йўналишлари фаолиятини қайта тикланди.
3 / 11
Автобуслар доимий равишда ҳар бир қатновга жўнашдан олдин тўлиқ дезинфекция қилинади.
4 / 11
Салонларда озодаликка риоя қилиш лозим.
5 / 11
Автобуслар салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритилади.
6 / 11
Фаолияти қайта тикланадиган йўналишларнинг ҳаракати соат 6:00 дан 22:00 гача ташкил қилинади.
7 / 11
Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланади ва ўз вақтида алмаштирилиши таъминланади.
8 / 11
Автобуслар доимий равишда ҳар бир қатновга жўнашдан олдин тўлиқ дезинфекция қилинади.
9 / 11
Йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 3 та (75, 106, 160-сонли) автобус йўналишларининг фаолияти фақатгина Тошкент шаҳри ҳудудида Тошкент вилояти ҳудудига ҳаракатланмаган ҳолда ташкил этилади.
10 / 11
Бекатдаги автобуслар ҳаракати жадвали
11 / 11
Бир неча муддат аввал пойтахт кўчалари бўм-бўш эди, ҳозир эса яна ҳаёт қайнамоқда.