ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Сўнгги сутка давомида Ўзбекистонда аҳоли орасида аниқланган коронавирус ҳолатларик кескин ошди. Бу ҳақида Республика Санитария эпидемиология назорати хизмати бошлиғи Нурмат Отабеков хабар қилди.
“Биз афсуски, ҳанузгача аҳоли орасида коронавирус билан боғлиқ вазиятга беписанд бўлаётган одамлага дуч келмоқдамиз. Буларни барчаси вазиятни мураккаблаштириб юбориши мумкин. Шуни ёдингиздан чиқарманг”, - деди бош санитария шифокори.
Шунингдек, Отабеков фуқароларни карантин талабларга риоя қилиш орқали коронавирус билан кечаю кундуз курашаётган мутахассислар фаолиятига ҳисса қўшишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Ўзбекистонда 237та коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланган. Улардан 207 нафари коронавирус хавфи туфайли кузатувда бўлмаган фуқароларда.