Россия чегараларини қисман очмоқда

Икки мақсад билан Россияга ташриф буюрмоқчи бўлган чет эл фуқароларига мамлакатга киришга рухсат берилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Россия март ойида коронавирус эпидемияси бошлангандан сўнг тўлиқ ёпилган чегарасини кириш ва чиқиш учун қисман очмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин 8 июнь куни маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.

Росавиация халқаро қатновларни қайта тиклаш устида иш олиб бормоқда

Даволаниш ёки яқин қариндошини парвариш қилмоқчи бўлган чет элликларга Россияга киришга рухсат берилади.  Шунингдек, россияликлар хорижга қариндошларини парвариш қилиш, даволаниш, иш ва ўқиш учун чиқишлари мумкин.

Тегишли фармонларга имзо чекилган. Бироқ чегаранинг очилиш санасига аниқлик киритилмаган.