ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Росавиация халқаро қатновларни қайта тиклаш вариантларини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Россия коронавирус пандемияси ортидан 27 мартдан бошқа мамлакатлар билан мунтазам ва чартер парвозларни тўхтатиб қўйган эди. Фақат қолиб кетган фуқароларни олиб келиш, юк, почта ва санитар ва гуманитар рейслар амалга оширилаётган эди.
“Росавияция халқаро парвозларни қайта тиклаш вариантларини ишлаб чиқмоқда”, - деган манба.
Шунингдек, Россия бош вазири Михаил Мишустин мамлакат босқичма-босқич туризм мавсумини очишга тайёрлигини билдирган.