ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. АОКА ҳузуридаги штабда санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда мутахассисга ишхонада иш кабинетида кондиционер орқали юбориладиган ҳаводан касаллик тарқалиши мумкинми деган савол берилди.
“Марказлашган умумий кондиционерлар орқали вирус ҳаво орқали юқиши мумкин”, - деди у.
Шунингдек, у чет элдан келган фуқароларкарантинга олинган вақтда уларнинг юклари қандай юк турига киришидан қатъий назар 100 фоиз зарарсизлантирилишини таъкидлаган.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 4 352 нафарга етган. 3354 нафар, яъни 77 фоиз бемор тўлиқ соғайган.