ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган Хоразм вилоятининг Шовот каналидан топилган автомашина ичидан занжир билан боғланган эркак мурдаси чиққанлиги ҳақида хабар юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 17 апрель куни Хазорасп туман прокуратураси томонидан фуқаро Т.К. бедарак йўқолганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида “Чап қирғоқ” сув тақсимлаш иншооти (канали)дан “Тико” русумли автомашина ва автомашина ҳайдовчи ўриндиғида Т.К. бўйнидан занжир билан автомашинанинг рул қисмига қулфланган ҳолдаги мурда топилган.
Ҳозирда унинг ўлим сабабларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.