АҚШ Давлат департаменти Россиядан “Яқин Шарқдан даф бўлиш”ни талаб қилди

Вашингтонда Яқин Шарқ Институтида видеоконференцияда АҚШ бош котибининг ёрдамчиси Дэвид Шенкер шундай баёнот берди.
Sputnik

Бунга Россия ТИВда эътибор қаратишди.

“Яқин Шарқдаги сўнгги 20 йил ичида Американинг қайси лойиҳаси муваффақиятли деб ҳисоблашига ойдинлик киритмоқчиман? <...> Эслай олмаймиз. Фақат ўлимлар ва вайронагарчиликлар”, - деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Россия Давлат думасида эса Шенкерга Сурия, Ироқ ва Ливияни эслатишди. Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий ушбу баёнотни сурбетлик ва такаббурлик деб атади. Россия Сурияда мамлакат раҳбариятининг таклифига биноан мутлақо қонуний бўлиб турганини маълум қилди. АҚШ ҳақида эса бундай деб бўлмайди. Бу АҚШ на Сурия, на Ироқ, на Ливияга чақирилган.

Сўнгги бир неча ўн йил давомида АҚШ Яқин Шарқнинг ички ишларига бир неча бор аралашди. Натижада ўзиларидан кейин хаос, вайронагарчилик ва юзлаб ҳалок бўлган тинч аҳолини қолдиришади. 2003 йилда АҚШ Ироққа бостириб келганда шундай бўлди. Сурия ва Ливанда ҳам кузатилди. Россияни ҳамма нарсада айблаб, АҚШ Сурияда ноқонуний жойлашганини унутиб қўймоқда. Москва эса Сурия расмий ҳукуматининг илтимосига биноан Дамашққа ёрдам бермоқда ва америкаликлар ҳомийлик қилаётган террорчиларга қарши курашишга ёрдам бермоқда.