Ўзбекистон суверен кредит рейтинги "барқарор"дан "салбий"га ўзгарди

"S&P Global Ratings" халқаро кредит рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтинги бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Жорий йил 5 июнь куни "S&P Global Ratings" халқаро кредит рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтинги бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда мамлакат кредит рейтингининг кутилмаси "Барқарор"дан "Салбий"га ўзгартирилган.

Ипотека кредитлари муддати 5 йилга узайтирилди - президент қарори

Ҳисоботда агентлик Ўзбекистон суверен кредит рейтингини "BB-" даражада сақлаб қолган ва қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратган:

* Ҳукуматнинг кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишда ва иқтисодиётни модернизация қилишда илгарилагани эътироф этилган; 

* Мамлакат институционал ислоҳотларда муваффақиятга эришаётгани таъкидланган. Хусусан, "Doing Business", “Коррупцияни қабул қилиш” индекслари ва Жаҳон банкининг бошқарув кўрсаткичларида мамлакатимизнинг ўрни сезиларли даражада яхшилаганлиги эътироф этилган; 

* 2019 йилда бошланган банк сектори ислоҳотлари натижасида банк тизимида долларлашув даражасини пасайгани ҳамда бу ўз ўрнида, кредит бозори сегментациясини камайтиришга қаратилган чоралар билан уйғунликда Марказий банкнинг инфляцияни таргетлаш режимига ўтишига ва монетар сиёсатининг таъсирчанлигини оширишига хизмат қилиши кўрсатилган;

Польшанинг Ўзбекистонга 50 млн $ имтиёзли кредит ажратиши жадаллаштирилади

* Солиқ ислоҳотлари натижасида солиқ базаси кенгайгани ва ундириш суръатлари ошгани ҳамда давлатда фискал шаффофлик ортгани қайд этилган;

* Республика учун давлат улушига эга корхоналар ислоҳоти ва тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмини ошириш ҳукумат олдида турган устувор вазифа бўлиб қолаётганига урғу берилган.

Ушбу “Салбий” кутилма коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсири ҳамда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб қилинаётган маблағлар ҳисобига Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи сўнгги 12 ой давомида сезиларли ўсгани билан изоҳланган.  

Шу билан бирга, “S&P Global Ratings” томонидан давлат ташқи қарзи юқори суръатлар билан ўсишига қарамай у билан боғлиқ хатарлар ҳануз паст даражада эканлиги эътироф этилган.

Маълумот учун: Дастлабки оператив маълумотларга кўра, 2020 йил 1 июнь ҳолатига давлат ташқи қарзи 16,9 млрд. АҚШ долларни ёки Ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 29,2 фоизни ташкил этмоқда. 

Жаҳон банки Ўзбекистонга 1,2 миллиард доллар кредит беради

Мавжуд ташқи қарзнинг 11,4 млрд. АҚШ доллари ёки 67 фоизи ҳукумат номидан ёки давлат кафолати остида давлат корхоналарининг инвестицион лойиҳа ва дастурларига жалб қилинган маблағлардир.

Халқаро валюта жамғармаси томонидан 2020 йил 19 май куни чоп этилган Қарз барқарорлиги ҳисоботида республиканинг қарзга хизмат кўрсатиш салоҳияти юқори ҳамда давлат ташқи қарзи ҳажми мўътадил даражадалиги эътироф этилган.

Қайд этиш лозимки, коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг таъсири туфайли дунё бўйлаб мамлакатларнинг кредит рейтингларида салбий томонга ўзгартиришлар кузатилмоқда. Хусусан, йил бошидан бери “S&P Global Ratings” 47 та мамлакатнинг суверен кредит рейтинглари ёки кутилмаларини салбий томонга ўзгартирди. 

Ҳисоботда "S&P Global Ratings" томонидан қуйидагилар келгусида мамлакат халқаро суверен кредит рейтингига ижобий таъсир этувчи омиллар ҳисобланади:

* Ташқи қарз ўсиш суръатларининг ўрта муддатларда пасайиши;

Бошланди: Аргентина ХВЖ кредитларини тўлашдан бош тортди

* Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциялашуви ва давлат улушига эга корхоналарни ислоҳ қилиш натижасида иқтисодиётнинг ўсиш салоҳияти ва барқарорлигини яхшиланиши;

* Диверсификациялашган давлат бюджети даромадлари базаси ва экспорт таркиби.

Шу билан бирга, "S&P Global Ratings" томонидан қуйидагилар республиканинг халқаро суверен кредит рейтинг баҳоларига салбий таъсир этувчи омиллар сифатида келтирилган:

* 2023 йилгача ташқи қарз ортиши туфайли фискал баланснинг сезиларли ёмонлашуви ҳамда ташқи қарзни янада тезроқ ўсиши; 

*Давлат улушига эга корхоналар ҳолатининг заифлашуви натижасида давлат мажбуриятларининг ортиши;

* Олиб борилаётган ислоҳотларга қарамай иқтисодиётда долларлашув даражасининг сезиларли ўсиши.  

Юқоридагилардан келиб чиқиб, рейтинг кутилмасини яхшилаш учун давлат қарзини макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада сақлаб туриш ҳамда ташқи қарз ўсишини қатъий назорат қилиш талаб этилади.