Россияда мигрантлар учун онлайн-платформа жорий этилмоқда 

Россияда яратилаётган янги платформа нафақат мигрантларга давлат хизматларини онлайн тартибда олиш, балким миграция жараёнини яхшироқ назорат қилиш имконини ҳам беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Россия Федерал Миграция хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари Вячеслав Поставнин мигрантлар учун ишлаб чиқарилаётган янги платформанинг устуворлик томонлари ҳақида Sputnik радиосига айтиб берди. 

Унинг сўзларига кўра янги платформа - бу замонавий ечим бўлиб, у миграция билан боғлиқ жараёнларни енгиллаштириш, мигрантларга давлат хизматларини онлайн равишда кўрсатиш имконини яратади. 

Ўзбекистон ва Тожикистонлик меҳнат мигрантлари ўз ватанида бўла туриб ушбу платформага кириши ва патент расмийлаштириш жараёнларини бошлаш имконига эга бўлади. Ундан ташқари бу меҳнат жараёнини назорат қилиш ҳамда хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам яхши, биз ким қаерда ишлаб қаерда яшаётганини билиб турамиз, - дейди Поставнин.   

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россия ИИВ меҳнат мигрантлари учун Gosuslugi.ru порталига ўхшаш онлайн платформа яратилаётгани ва унда турли давлат хизматларини онлайн олиш мумкинлиги ҳақида хабар қилган эди.

Россияда чет эл фуқароларига ҳам хорижликларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилиши мумкин

Шу билан бирга Давлат Думаси яқинда чет эл фуқаролари ўзларига тегишли бўлган кўчмас мулк объектларида хорижликларни рўйхатга қўйиш ҳуқуқини берувчи қонун қабул қилган эдилар. Янги қонунга кўра келажакда мигрантлар учун муҳим бўлган "Регистрация" ҳужжатини онлайн олиш тартиби ҳам назарда тутилган. 

Ушбу платформа техник жиҳатдан қандай амалга оширилишини ҳамда қачон ишга тушиши ҳозирча номаълум. 

Собиқ амалдор билан суҳбатни Sputnik подкастида батафсил тингланг.

Россияда мигрантлар учун онлайн-платформа жорий этилмоқда