Ўзбекистонда 1 августдан айрим импорт машиналар учун акциз солиғи бекор қилинади

1 августдан бошлаб 8701, 8702, 8703 ва 8704 ТИФ ТН кодлар бўйича машина олиб кириш учун акциз солиғи бекор қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 1 августдан айрим импорт машиналар учун акциз солиғи бекор қилинади. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

“Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади”, - дейилган хабарда.

Республика ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари президентнинг ПҚ-3818-сон қарори билан тасдиқланган.