ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилади.
Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:
- транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;
- автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;
- ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.