Светов: АҚШ ҳукумати оммавий тартибсизликларга бас кела олмаяпти

АҚШда афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимидан кейин бошланган оммавий норозиликлар давом этмоқда. Россиялик сиёсатшунос ва журналист Юрий Светов Вашингтон яқинига 1,6 мингга яқин аскар жойлаштирилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
Sputnik

Сиёсатшунос ва журналист Юрий Светов ҳукумат учун бундай ҳолатларда армияни ишлатиши қайсидир маънода жамиятдаги тартибсизликларга дош беролмаётганини тан олиш билан баробар деб ҳисоблайди.

"Кучли табиий офатлар пайтида ёрдамга армия жалб қилиниши бошқа гап, бу ерда армияни ўз сайловчиларига қарши ишлатилаётгани, бу жуда мураккаб масала", - деди Светов Sputnik радиосига берган изоҳида.

Шатров: АҚШ сиёсатчилари Трамп ва Россияни мамлакатдаги барча муаммолар учун айблайди

Кўплаб таҳлилчилар Америка жамияти, шу жумладан, ирқий жиҳат бўйича бўлиниб кетгани ҳақида гапиришмоқда, дейди у. Шу билан бирга, АҚШ армиясида афро-америкалик ҳарбий ҳизматчилар жуда кўп ва улар "ўзларини қандай тутишлари, қўмондонлик буйруқларига бўйсунадими-йўқми" номаълум.

"ОАВ хабарларига кўра, полициячилар бу буйруқларни бажаришдан бош тортди. Қандай бўлмасин, АҚШ ҳукумати энди анъанавий усуллар ёрдамида норозилик намойишларини эплай олмаётганликларини бутун дунёга намойиш қилмоқда", - деди сиёсатшунос.

Шу билан бирга, унинг фикрига кўра, америкаликларнинг маълум бир қисми ҳукуматнинг тартибсизликларга қарши курашда армияни жалб қилиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлайди.

"Ҳозирда ғалаёнлар пайтида юз бераётган воқеаларга шунчаки қараш ёқимсиз. Ахир оддий одамлар азоб чекмоқда-ку", - дейди Светов.