РОСЭКСИМБАНК сўмда биринчи ҳисоб рақамларини очди

РОСЭКСИМБАНК миллий валюталарда тўғридан тўғри ҳисоб-китоб қилишни осонлаштириш мақсадида Россия банклари учун сўмда ва Ўзбекистон банклари учун рублда корреспондент ҳисоб-рақамларини очди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. "РОСЭКСИМБАНК" АЖ Ўзбекистон ва Россия банклари сўм ва рублда тўғридан-тўғри ҳисоб-китоб қилиши учун имконият яратмоқда.Бу ҳақида Россия Экспорт маркази матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда айтишигига кўра "РОСЭКСИМБАНК" АЖ Россия банклари учун ўзбек сўмда юритилувчи биринчи корреспондет ҳисоб-рақамларини очган. Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон банклари учун рублда юритилувчи ЛОРО ҳисоб рақамлари очилган.

Россия Экспорт марказининг асосий вазифаси – Россия маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиниши учун қулай ва кенг имконият яратишдир.

“Тизимли ечимлар яратиш, халқаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланиш – экспортчиларнинг молиявий хавфларини камайтиришни кафолатлайди”, - дейди марказ директори Вероника Никишина.

Ўзбекистонда 1 декабрдан хорижга пул жўнатмаларини сўмда жўнатиш мумкин бўлади

Карантингача бўлган даврда Россия Экспорт маркази вакиллари Ўзбекстонда Россия рублида облигация чиқаришдан манфаатдор бўлган бир неча эмитентлар билан учрашувлар ўтказиб, ушбу облигацияларни суғурталаш ҳақида келишиб олган эди. Ўзбекистонлик эмитентлар томонидан рублда облигация чиқариш Ўзбекистон иқтисодига Россия рублида сармоялар жалб қилиш ҳамда икки давлат орасида иқтисодий муносабатларни тўғридан-тўғри миллий валюталарда олиб бориш учун туртки бўлади.

“Ана шундай эмиссидан биринчиси ушбу йил охиригача амалга ошиши керак. Чунки Ўзбекистон томонидан рублда молиялаштиришга бўлган талаб ошмоқда. Бунга Россия саноат ва савдо вазирлигининг Россиядан юқори технологияли маҳсулот экспорт қилганда имтиёзли молиялаштириш дастури ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда”, - дейди Россия экспорти маркази директори.

Маълумот учун, бугунги кунда РОСЭКСИМБАНК Россия компаниялари операцияларини Хитой юани, Ҳиндистон рупияси, қирғиз сўми, Венгрия форинтида  амалга оширмоқда.

РЭМ маълумотига кўра, 2019 йилда Россиянинг Ўзбекистонга экспорти 3,9 млрд $ни ташкил қилган. Ушбу маҳсулотнинг 93 % - ўрмон саноати маҳсулотлари, металлургия, машинасозлик ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташкил қилган. Енгил автомобиллар, пўлат прокатиб кунгабоқар мойи каби маҳсулотлар экспорти сезиларли даражада ўсган.