Намангандаги мудҳиш ЙТҲда уч юк машина ҳайдовчиси қурбон бўлди

ЙТҲга “Самс” машинасининг тормоз тизими ишламай қолиши сабаб бўлган. У иккита “Isuzu” машинасини уриб юборган ва ағдарилиб ёниб кетган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Наманган вилоятида учта юк машинаси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса 4 июнь куни Поп тумани “Кўшминор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ош” автомобиль йўлининг 227 километрида содир бўлган. 63 ёшли “Самс” ҳайдовчиси йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А.Ғ.нинг бошқарувида бўлган “Isuzu” юк автомашинага ва 26 ёшли Н.Р.нинг бошқарувида бўлган иккинчи “Isuzu” юк автомашинанинг орқа қисмига урилиб ағдарилган.

Намангандаги мудҳиш ЙТҲда уч юк машина ҳайдовчиси қурбон бўлди

Бунга тормоз тизими ишламай қолиши сабаб бўлган. Ағдарилган “Самс” юк автоавтомашинанинг кабина қисмида ёнғин юзага келган.

Намангандаги мудҳиш ЙТҲда уч юк машина ҳайдовчиси қурбон бўлди

Натижада “Самс” юк машина ҳайдовчиси А.Р. ва “Isuzu” юк автомашинадан бирининг ҳайдовчиси А.Ғ.лар ҳодиса жойида вафот этганлар, иккинчи “Isuzu” ҳайдовчиси Н.Р. шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.