Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 6,5 миллиондан ошди

Ушбу инфекция энг кўп қайд этилган давлат - АҚШдир. Касалланганлар сони 1 851 520тага етган, ўлим ҳолатлари 107 мингдан зиёд қайд этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Жаҳонда COVID-19га чалинганлар сони 6,5 миллиондан ошди. 386 минг нафар бемор ушбу инфекция қурбонига айланди, деб хабар бермоқда РИА Новости Хопкинс университетига таянган ҳолда.

COVID-19нинг иккинчи тўлқини қачон рўй беради - шифокор изоҳи

Ушбу инфекция энг кўп қайд этилган давлат - АҚШдир. Касалланганлар сони 1 851 520тага етган, ўлим ҳолатлари 107 мингдан зиёд қайд этилган.

МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият қуйидагича:

Умумий зарарланганлар сони - 549 826 (+11 488); соғайганлар - 251 443 (+11 171); вафот этганлар - 6 886 (+220)

Мамлакатлар бўйича беморлар сони: Россия - 432 277 (+8 536); Беларусь - 45 116 (+861); Украина - 24 823 (+483); Қозоғистон - 12 067 (+271); Арманистон - 10 524 (+515); Молдова - 8 795 (+247); Озарбайжон - 6 260 (+325); Тожикистон - 4 191 (+91); Ўзбекистон - 3 874 (+105); Қирғизистон - 1 899 (+55).

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 - янги турдаги коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. БССТ маълумотларига кўра, касалланганлар сони 6,2 миллиондан ошган, ўлим ҳолатлари 380 мингга етган.