Ҳаж ва четга ишга жўнатиш баҳонасида 31,5 минг долларни ўзлаштирган тўда фош этилди

Андижонда ҳаж сафари ва чет давлатга ишга жўнатиш эвазига фуқароларнинг 31 500 долларини қўлга киритган фирибгарлик фош этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Андижонда ҳаж сафари ва чет давлатга ишга жўнатиш баҳонасида фуқароларни чув туширган фирибгарлар тўдаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар қилди.

Тошкентда 2300 дан зиёд кишини чув туширган агентлик қаллоблари устидан суд бошланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда фуқаро Б.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир неча фуқароларнинг ишончига киргани аниқланган.

Уларни ҳаж сафарига ва хорижий давлатларга ишга юбориш эвазига 31 500 доллар ва 2,5 млн. сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.