Россияда коронавирусга қарши йогурт шаклида вакцина яратилмоқда

Россиялик олимлар ташқи кўринишидан коронавирусга ўхшаган бактерия-вирус ёрдамида инсон организмида COVID-19га қарши иммунитет ҳосил қилишни режалаштиришмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Россиялик олимлар COVID-19га қарши организмга йогурт шаклида киритилиши мумкин бўлган ғайриоддий вакцинани яратишмоқда, деди Россия Фанлар академиясининг вице-президенти, биотиббиёт фанлари бўлими раҳбари, академик Владимир Чехонин.

Россия фанлар академияси Президиумининг йиғилишида сўзга чиққан Чехонин, Санкт-Петербургдаги Экспериментал Тиббиёт Институтида ишлаб чиқилаётган инсон организмида SARS-CoV-2 инфекциясига қарши тўсиқ яратишга қодир бўлган, вакцина ҳақида гапирди.

Ҳарбий шифокор айтишига қараганда, ушбу вакцинани яратувчилари S-оқсил пробиотик-микробларнинг юз қисмига генетик муҳандислик йўли билан, SARS-CoV-2 коронавирус ҳужайраларга кириб боришда калит сифатида фойдаланадиган, толалачаларни жойлаштиришга муваффақ бўлишган. "Натижада юзасида иммуноген оқсил бўлган бактерия-вирус ҳосил бўлади", - деб тушунтирди Чехонин, уни ферментланган сут маҳсулоти сифатида киритиш мумкин.

Академик айни дамда ушбу вакцинанинг клиник синовлари ўтказилаётганлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россия бош вазири ўринбосари Татяна Голикованинг сўзларига кўра, Россия 14 платформада коронавирус учун 47 хил вакцинани ишлаб чиқмоқда.