“Лукойл” “Ўзбекнефтегаз” янги меморандум имзолади

Қўшма корхона янги инвестицион блокларнинг нефт ва газ истиқболларини баҳолаш учун геологик ва геофизик маълумотларни ўрганади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. “Лукойл” “Ўзбекнефтегаз” билан Ўзбекистонда геологик қидирув ва нефт ва газ қазиб олиш соҳасида қўшма ҳамкорлик тўғрисида янги меморандум имзолади, деб ёзади РИА Новости "Лукойл Узбекистан оперейтинг компани" матбуот хизматига таяниб.

“Тошкентда "Лукойл" ОАЖ ва "Ўзбекнефтегаз" АЖ ўртасида янги ўзаро англашув меморандуми имзоланди ... Меморандум геологик қидирув ва тижорий қазиб олиш мақсадида қўшма корхона ташкил этишни кўзда тутади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, қўшма корхона янги инвестицион блокларининг нефт ва газ истиқболларини баҳолаш учун геологик ва геофизик маълумотларни ўрганади.

“Ўзбекнефтгаз” ва “Лукойл” ҳамкорликда қўшма корхона ташкил этишни режалаштирмоқда

Март ойида "Ўзбекнефтегаз" "Лукойл" компанияси билан Ўзбекистонда разведка қилиш бўйича қўшма корхона тузишни, шунингдек, Россия компаниясининг ишлаб чиқаришни рақамлаштириш бўйича тажрибасини ўрганишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.

"Лукойл" раҳбари Вагит Алекперов 2018 йил кузида компания ва "Ўзбекнефтегаз" қидирув бурғулаш истиқболларини ўрганишини айтиб ўтган эди. Ўзбекистон томонининг маълумотларига кўра, 2020 йил июнига келиб "Лукойл" Марказий Қизилқум нефт ва газ ҳудудида жойлашган учта блок - Акбугет, Бешбулоқ ва Тошқудуқ бўйича қарор қабул қилиши мумкин.

"Лукойл" компанияси Ўзбекистонда 15 йилдан бери ишлаб келмоқда. Унинг мамлакатдаги барча лойиҳаларга киритган жами сармояси 10 миллиард долларни ташкил этади. Компания "Қандим-Хаузак-Шоди" ва "Ҳисор" лойиҳалари бўйича маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар асосида ишлайди. Ўтган йили "Лукойл" компанияси томонидан бошқарилаётган лойиҳалардан табиий газнинг жами қазиб олиниши 60 миллиард кубометрга етди.