Қорақалпоғистонда 2000 дан зиёд йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди

Табиат қўйнига 2040 бош қуш учирма қилинган. Улар “International fund for houbara conservation” марказида кўпайтирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Қорақалпоғистонда 28 май-1 июнь кунлари оралиғида Қизил китобга киритилган йўрға тувалоқлар ёввойи табиат қўйнига қўйиб юборилди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Табиат қўйнига 2040 бош қуш учирма қилинган. Улар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган “International fund for houbara conservation” марказида кўпайтирилган.

Қорақалпоғистонда 2000 дан зиёд йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди

Эслатиб ўтамиз, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган.

Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960 йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.