Тожик-қирғиз чегарасида отишма юз берди: бир киши яраланди

Тожикистон ҳудудидан номаълум шахс ов милтиғидан Қирғизистон фуқаросига қарата ўқ узган. Можаро нима сабабдан бошлангани – номаълум.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Куни кеча тожик-қирғиз чегарасида отишма юз берди, бу ҳақда 24.kg  Қирғизистон чегара хизматига асосан хабар қилди.

Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма: Тожикистон фуқароси ярадор бўлди

Тожикистон ҳудудидан номаълум шахс ов милтиғидан Қирғизистон фуқаросига қарата ўқ узган. Бу ҳолат Баткен вилояти Эки-Тош қишлоғида юз берди.

Ўш-Исфана йўлида ҳаракатланаётган машинага ов милтиғидан бир неча марта ўқ узилди. Бунинг оқибатида 38 ёшли эркак яраланди ва Самаркандек қишлоғидаги шифохонага олиб келинди.

Икки давлат полиция вакиллари учрашув ўтказди. Ҳозирги вақтда музокара олиб борилмоқда. Чегарада вазият барқарор.