Қорақалпоғистонда "пропан-метан заправка"да ёнғин содир бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди - ФВВ матбуот хизмати.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

БААдаги 49 қаватли осмонўпар бинода ёнғин чиқди – олов бутун бинони қамраб олди

Жорий йилнинг 2 июнь куни тахминан соат 11:37да Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, Беруний кўчасида жойлашган “Икром Азиз” МЧЖга қарашли универсал (пропан-метан-солярка) ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди.

Бирламчи маълумотларга кўра, ёнғин натижасида ер устида жойлашган 25 тонналик 2 та сиғим ва 2 та “ЗИЛ-130” ёқилғи ташиш автомашиналари ёнган. Бундан ташқари, ушбу сиғимлар ёнида 10 тонналик 3 та бўш, тахминан 30-50 тонналик 2 та сиғим жойлашган. 

Воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борди.  

Ҳозирча келиб чиққан ёнғиннинг сабаби ёқилғини қуйишда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик деб тахмин қилинмоқда. Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.