Мясников: осиёлик ва кавказликлар Москвадаги энг оғир аҳволдаги беморлар

Россиялик шифокор коронавируснинг жинс, ёш ва ирқ жиҳатдан афзал кўрган нарсалари борлигини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Россиялик шифокор Александр Мясников журналистлар билан онлайн учрашувда коронавируснинг жинс, ёш ва ирқ жиҳатдан афзал кўрган нарсалари борлигини маълум қилди.

Маълумки, ушбу вирусни аёлларга қараганда кўпроқ эркаклар юқтириб олишган. Касаллик болаларда бошқаларга осонроқ кечади. Статистика маълумотларига кўра, дунёда коронавирусдан вафот этганларнинг 80 фоиздан ортиғини афро-америкаликлар ташкил этади.

Коронавирус тарқалишини тўхтатишнинг янги усули айтилди

Экспертнинг сўзларига кўра, Москвадаги аксарият оғир аҳволдаги беморлар – бу кавказлик ва осиёликлар. Бу факт кўпроқ вирус формуласига мойил бўлган муайян қон оқсили мавжудлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Аммо олимлар нима сабабдан вирус айрим мамлакатларда бошқаларга нисбатан тажовузкорроқ экани ҳақидаги саволга ҳозирча жавоб топишмаган.

Мясниковнинг таъкидлашича, вирусни юқтириб олмаслик учун 1,5 метрдан кам бўлмаган масофага риоя қилиш шарт. Зеро бу ҳимояланишнинг энг асосий чораси ҳисобланади.

Шифокорнинг сўзларига кўра, бошқа чоралар унчалик самарали эмас. Агар сиз бемор киши билан жуда яқин масофада яқин бўлсангиз, сизни на ниқоб, на қўлқоп ҳимоя қила олади.