ТОШКЕНТ, 2 июн – Sputnik. “Урал авиалиниялари” бош директори Сергей Скуратов хорижга парвозлар қачон қайта тикланишини хабар қилди. Бу ҳақида РИА Новости РБК нашрига асосан хабар қилмоқда.
“Эҳтимол август-сентябрь ойларида халқаро йўналишларда парвозлар очилади”, - деди Скуратов РБК нашрига.
“Урал авиалиниялари” бош директори айтишига қараганда биринчи босқичда МДҲ давлатлари ҳамда Грузияга парвозлар тикланади.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси эълон қилинганидан сўнг Россия 27 март куни хорижий мамлакатлар билан доимий чартер парвозларни бекор қилган эди. Истисно тариқасида хорижда қолган фуқароларни олиб чиқиш, юк ташишб санитар ва гуманитар парвозлар, транзит ва бўш самолётлар парвозига рухсат берилган эди.