АҚШда полициячилар Sputnik продюсерига қарата бир неча бор ўқ узди

Афроамерикалик Жордж Флойд полиция қўлида ҳалок бўлгач, АҚШнинг Миннеаполисида ва бошқа кўплаб йирик шаҳарларида тартибсизликлар авж олган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июн - Sputnik. АҚШда полициячилар Sputnik продюсери Николь Русселга қарата, у пресс-картасини тақдим тақдим этганига қарамай, бир неча бор резина ўқларни узди, деб тезкор хабар берди РИА Новости.

Норозилик оловида: АҚШ тартибсизликларда Россияни айблашга ҳаракат қилмоқда

Николь Оқ уй атрофида бўлаётган норозилик намойишларини ёритаётган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, афроамерикалик Жордж Флойд полиция қўлида ҳалок бўлгач, АҚШнинг Миннеаполисида ва бошқа кўплаб йирик шаҳарларида тартибсизликлар авж олган эди.

Интернетда тарқалган видеога кўра, полициячилар Флойд қўлига кишан тақадилар ва учовлашиб унинг устига ётиб олишади, улардан бири йигитнинг томоғига тиззасини тирайди. Флойд видеода бир неча бор нафас ололмаётганини айтади ва сўнгра жимиб қолади. Афроамерикалик касалхонада вафот этган. Тартибсизликлар бошлангач, тўрт нафар полициячи ишдан ҳайдалади, улардан бири эҳтиёткорсизлик оқибатида содир этилган қотилликда айбланади. Миннеаполис ва қўшни Сент-Полда дам олиш кунларида комендант соати эълон қилинган.