ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. 2020 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Хуршид Мирзахидов Бишкек шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
У бунга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.