Захарова АҚШдаги тартибсизликлар ортида Россия туриши ҳақидаги айбловга жавоб қайтарди

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, Россияни АҚШда тартибсизликларига алоқадорликда айблаш - ахборотни манипуляция қилишнинг ифлос усулдир.
Sputnik

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, Россияни АҚШда тартибсизликларига алоқадорликда айблаш - ахборотни манипуляция қилишнинг ифлос усулидир.

АҚШ қандай қилиб тартибсизликлар гирдобида қолди – видео

Бундан аввал АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сьюзан Райс Қўшма Штатлардаги норозилик ва зўравонликлар ортида Россия туриши мумкинлигини айтди. У бунда ҳеч қандай далил келтирмасдан, ўз тажрибасига асосланишини таъкидлади.

"Райс хоним! Бир вақтлар партия бўйича ўртоқларингиз ҳалокатли хатога йўл қўйдилар – улар, Россияни сиз ёқтирмайдиган барча нарсада айблаш ҳақидаги аҳмоқона концепцияни ўйлаб топишди. (АҚШнинг собиқ давлат котиби) Хиллари Клинтон ва бутун жамоа (АҚШнинг собиқ президенти Барак) Обама ўзларини ишонтирди ва бутун дунёни АҚШнинг ички муаммолари кимдир "ташқаридан", хусусан Россия томонидан яратилаётгани ва кучайтираётганига ишонтиришга ҳаракат қилишган. CNN журналисти ахборотни манипуляция қилишнинг ифлос усулларини қўллаган ҳолда Сиз ҳозир бу хатони қайтаришга ҳаракат қиляпсиз: сохта баёнотлар ва уларни қўллаб-қувватлаш фактлари ноль. CNN’га берган интервьюингиз – бу пропаганда”, - деб ёзди Захарова Facebook’да.

АҚШнинг фикрига кўра, руслар томонидан Америка шаҳарларида норозилик намойишларини ўтказиш учун фойдаланадиган ўша “ижтимоий тармоқлар” "АҚШда рўйхатдан ўтган, америкаликларга тегишли ва у ердан қонуний тартибга солинади", дея эслатди у.

"Сиз яна “рус картаси”ни ўйнашга ҳаракат қиляпсизми? Сиз жуда кўп ўйинга берилиб кетингиз, ҳақиқатга қайтинг. Одамларингиз олдига чиқиб, уларнинг кўзларига қараб, улар руслар томонидан Youtube ва Facebook  орқали бошқарилишини айтинг. Мен эса американча "ўзига хослик ҳаракатда” кўраман" – деб қўшимча қилди Мария Захарова.

АҚШдаги тартибсизликлар Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган афро-америкалик Жорж Флойд ўлимидан сўнг бошланди. Мамлакатнинг 25 та шаҳрида оммавий норозиликлар туфайли комендантлик соати эълон қилинган.

АҚШнинг 40 дан ортиқ шаҳарлари, шу жумладан Лос-Анжелес, Сан-Франсиско, Беверли-Хиллз, Чикаго, Орландо, Атланта, Денвер, Ғарбий Голливуд ва бошқа ҳудудларда комендантлик соатлари жорий этилди.