Тошкент аҳолиси орасида яна коронавирус аниқланди

Яна 39 та янги коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Улардан 4 таси Тошкент аҳолиси орасида аниқланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Тун давомида Ўзбекистонда 39 та янги коронавирус ҳолати аниқланди.

“2020 йил 1 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3662 (+39) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан 15-бемор вафот этди

Янги касалланиш ҳолатларининг 24 таси карантин марказидаги (Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан келган) фуқаролар орасида, 10 таси Тошкент шаҳрида (шундан 4 таси аҳоли орасида), 1 таси Наманган вилоятида карантинда бўлган фуқаролар орасида, 2 таси Сирдарё вилоятига, яна 2 таси эса Россиядан Тошкент вилоятига чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 2837 нафар коронавирусга чалинган (77 фоиз) фуқаролар соғайган.

Ҳозирда 810 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 8 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.