Сўнгги пайтда нега коронавирус аҳоли орасида кўпаймоқда

Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйган ва ниқобларни ҳафталаб алмаштирмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда мутахассис нега коронавирус аҳоли орасида кўпайгани юзасидан фикр билдирди.

Тошкент аҳолиси орасида яна коронавирус аниқланди

“Карантин чоралари юмшатилганидан сўнг кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйди. Ниқобларни ҳафталаб алмаштирмай, ижтимоий масофага риоя қилмай қўйишди. Кенг аҳоли қатлами билан мулоқот бошланиб кетгани натижасида аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқлана бошланди”, - деди у.

Нурмат Отабеков аҳоли орасида касалланиш суръати шу тарзда ошиб борса карантин тадбирлари янада кучайтирилиши мумкинлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда аҳолининг бир-бири билан мулоқотини камайтиришга қаратилган тадбирлар касалликка қарши курашишда кўпроқ самара берган ва бериб келмоқда.