“Эҳтимол, бу руслар”: АҚШнинг мутлақ қуроли бузилди

Мутахассислардан бири "Россия агентлари" тартибсизликларда иштирок этганини тахмин қилган, унинг устидан шахсан Дональд Трамп твиттерида кулган.
Sputnik

CNN телеканалининг хабар қилишича,  Америкада давом этаётган тўпалонларда рус агентларининг иштироки "эҳтимоли катта".

Бир кун олдин худди шу телеканал бир лавҳа узатди, унда мутахассислардан бири "Россия агентлари" тартибсизликларда иштирок этганини тахмин қилган, унинг устидан шахсан Дональд Трамп твиттерида кулган.

Америка президентининг энг нуфузли телевизион каналларидан бири билан муносабатлари, эслатиб ўтамиз, Эрон ва Исроил муносабатларидан ҳам бир оз ёмонроқ, гарчи яқин вақтгача улар бизнинг Фуқаролар урушимиздаги оқ ва қизиллар орасидагидан бир оз яхшироқ эди. 2016 йилда CNN Трамп президент бўлмаслиги учун ҳамма нарсани қилди, кейин эса "рашагейт"ни кўпиртириш учун қўлидан келганини қилди. Ўз навбатида Трамп CNNни фақат "CNN сохта янгиликлари" деб атайди ва уни очиқчасига ёмон кўради ва каналнинг рейтинги пасайганидан хурсанд.

Шу сабабли, айтганча, Америка президенти Атлантадаги тўполон иштирокчилари йўл-йўлакай CNN штаб-квартирасига ҳужум қилишгани, ойналарни синдиришгани ва иложи бор нарсаларини бузиб ташлашгани ҳақидаги хабарлардан айниқса мамнун бўлган. Трамп "истеҳзо" билан ўз твитерида ёзди: намойишчилар ўз ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи ва оқлайдиган каналга ҳужум уюштирдилар.

Энди эса энг қизиғи. Гап шундаки, бугун CNNнинг туғилган куни, юбилей бор, у қирқ ёшга тўлади.

Ва бу канал дастлаб қандай бўлгани ва ҳозирда қанақалиги бизга умуман Америка дунё етакчисилигининг тарихини яққол сўзлаб беради.

Қирқ йил олдин ёш ва такаббур медиамагнат Тед Тёрнер биринчи бўлиб 24 соатлик узлуксиз янгиликларни тўғридан-тўғри кабел орқали обуначилар миясига қуядиган тармоқни яратди. Бу ахборот бизнесида катта қадам ва инқилоб бўлди. Бу, бугунги кунда сиз ва мен ичига киришиб яшаётган онлайннинг биринчи куртакларидан бўлган, десак муболаға бўлмайди.

У пайт, 1980 йилда бу қадам сезилди, лекин улар бунга унча катта аҳамият бермадилар, чунки умуман ғарбий ва америкача хусусан, фан ва бизнесдаги, сиёсатдаги ва ижтимоий технологиялардаги инқилоблар бир-бирига устма-уст жадал ҳаракатланган. Тёрнер кеча-кундуз янгиликлар чиқарарди, келаси йили NASA саккиз экипаж аъзосига мўлжалланган, кўп маротаба ишлатиладиган космик кемасини учиради (ҳа, бу 39 йил олдин бўлган, шу сабабли бугунги кундаги "худойим, ниҳоят космосдаги инқилоб рўй берди" каби қичқириқлар оддий “пиар-истерика” эканлигини эслатиб ўтамиз), худди шу пайт  IBM биринчи серияли шахсий уй компютерларини сотишни бошлади ва навбатда оммавий уяли телефони, унинг ортида эса ҳали бери ҳеч ким томонидан тан олинмаган келажакнинг қироли бўлмиш Интернет кўриниб турган эди.

АҚШ қандай қилиб тартибсизликлар гирдобида қолди – видео

Ўша пайтда Американинг ўзи ХХ аср руҳининг сўзсиз ифодаловчиси эди. У ёш эди, лекин у вояга етган (1980 йилда америкаликнинг ўртача ёши 30 ёш бўлган), нафақат чет эллик, балки ўз даҳоларидан ёрилаётган, ҳали ҳам классик маълумотли, либерал (ўша пайтга хос талқинда), технократик ва шу билан бирга динга чуқурроқ ёндошган, ихтирочи ва йиртқич бўлган.

CNN бу йиртқич Американинг воқеликка таъсирини кучайтириш учун кучли воситага айланди - ва у ўзининг тўлақонли кучини ўзининг ўн биринчи йилида, бутун сайёра "Форс кўрфазидаги уруш" деб номланган энг катта шоуни томоша қилаётган пайтда намоён бўлди. Бизнинг ҳайратда қолган кўзларимиз олдида Америка юқори технологик самолётлари юқори технологик тарзда Евросиёнинг энг қудратли армияларидан бирининг қаршилигини қоғоздан ясалган  шаклни яксон қилгандай яксон қилиб ташлади. Ўшанда дунё кўрган шоу бутун авлодининг қалбига АҚШнинг енгилмас ва тўхтатиб бўлмас куч эканлигига, қолган одамзоддан фарқли ўлароқ олдинга каттагина жадал қадам ташлаган мамлакат сифатида ишонч уйғотди. Гўёки дунёнинг қолган қисми энди АҚШнинг ортидан эргашиб, унинг ғазабини қўзғатмаслик, АҚШга бўйсуниш ва унинг шавқатига умид қилишга абадий  мажбурдир. Ва ҳар бир инсон, хоҳ у кениялик иқтисодчи бўлсин ёки россиялик қўшиқчининг бирдан бир орзуси, бу ўзгарувчан дунёда, қандай бўлмасин эгилмасдан – ҳар қандай америкаликнинг отаси ёки бобоси бўлиш истаги билан чегараланади.

Ироқнинг ҳарбий қудрати сўниши ортидан Совет Иттифоқи ҳам сайёра харитасидан йўқ бўлиб кетди ва унинг парчалари АҚШга ҳар қандай шаклда бўлмасин, содиқликка қасам ичди -  бу маълум маънода Америка ХХ асрнинг омадли якуни бўлди. Ушбу ғалабанинг сўзсиз қаҳрамонларидан бири Тед Тёрнерга, фақатгина Жейн Фонда даражасидаги Голливуд юлдузига уйланиб, у билан қуёш ботадиган тарафга кетиш қолганди, холос. Тёрнер айнан шуни қилди ҳам.

АҚШ дунёда ўз нуфузини йўқотмоқда ва пандемия бу жараённи янада тезлаштирди - Лузянин

... Аммо бари гап шундаки, аслида ҳаракатларнинг омадли якуни бўлмайди. Аслида, якуний титрлар ҳам бўлмайди, аслида ҳар қандай ғалаба ва ҳар қандай зафар тантанаси вақтинчалик ва ҳар доим улардан кейин янги боб бошланади.

ХХ асрда дунёни забт этган Америка билан, эҳтимол, ҳудди шундай "Омадли якун синдроми" (хэппи-энд синдроми - таҳр.) рўй берди. Яъни, у ҳақиқатан инсоният тарихи узра титрлар ўтиб бўлганига ва бундан кейин ҳеч қандай давоми кутилмаганлигига ишонган.

Ҳақиқат шундан далолат берадики, СССР парчаланиб кетганидан сўнг, Америка давлат ташкилотлари кескин равишда "Россия бўйича мутахассислар" тайёрлашни тўхтатиб қўйди: бизга энди йўқ ва ҳеч қачон бўлмайдиган йўналиш бўйича мутахассисларни нимани кераги бор?

Бироқ, Америка дипломатиясининг ўзи ҳам, фахрийларнинг фикрига кўра, ғалати чўққига шўнғиди: АҚШ дипломатик мактаблари муросани изловчи ва манипуляция усталари ўрнига, бир аниқ сўз билан таъриф берилгани каби, "муҳокама қилинмайдиган буйруқларни етказувчи юқори маошли фельдегерь (курьер-таҳр)" ларни чиқара бошладилар, ва буларнинг наздида, кимки Америка босимига қаршилик билдирса, унда босимни кучайтириш керак, холос.

Трамп G7 саммитини сентябрга кўчирди ва унга Россияни таклиф қилиш ниятида

Американинг "ҳақиқатни пульт орқали бошқарувчи воситаси"нинг бутловчи қисмларидан бўлган CNN, Голливуд ва "рангли технологиялар", ва янги асрда эса Facebook ва Twitter ҳам ушбу синдромнинг қурбони бўлди. Бир нечта давлатни қасддан ёлғон айбловлар билан қатл этилиши ва Американинг ҳақиқатни бошқариш марказларининг тегишли кўмаги ёрдамида ўтказилган "твиттер-инқилоблар" амалга оширилганидан сўнг, кўпчилик ўзи учун ишонч ҳосил қилганга ўхшайди: махсус технологик тайёрланган одамлар томошабиннинг миясига оммавий равишда сингдираётган ҳақиқатдан бошқа ҳақиқат йўқ. Яхши камера ва фейсбукдаги аудиториясининг кўмагига эга стример (журналист ёки канал), орқасида кўриниб турган Америка элчихонаси ва Америка бомбардимончилари – бу янги мутлақ суперқурол.

Бироқ, ҳақиқат, бу ҳали ҳам мавжудлигини исботлади - ва унга қанча босим ўтказилмасин, у қасос олиш учун йўл топади.

"CNN дунёси" учун қиёмат, қатъий айтганда, 2016 йилда содир бўлди – унда Америка оммавий ахборот воситалари соҳасидаги тўлиқ ҳукмронлигига қарамай (Клинтон фойдасига 15% дан 85% нисбатида), Трамп сайловда ғолиб бўлди.

Одатда "чуқурликдаги давлат" бўлган АҚШ учун бу шунчаки исталмаган номзоднинг ғалабаси бўлибгина қолмади. Бу "бахтли якун даври"нинг мафкуравий пойдеворига, бошқариладиган воқелик ғоясига, CNN ва The New York Times бирлашмасининг мағлубиятсизлиги ақидасига зарба бўлди.

Дарвоқе, эҳтимол, "чуқурликдаги давлат", аслида, масофадан бошқариш пулти орқали воқеликни тўлиқ бошқариш мумкинлиги ишончидан воз кеча олмаганлиги сабабли, америкача воқелик руслар томонидан келтирилган уйдирма зарарга маҳкам ёпишиб олди. Айнан руслар бу америкача пультни бузди ва шунинг учун биз ютқаздик.

Тасодифга кўра, айнан CNN ушбу сеҳрли версиянинг асосий медиа тарғиботчисига айланди.

Ва унинг ўзи "АҚШда совуқ фуқаролик уруши" деб номланган ҳодисада фаол иштирок этди ва энди эса уни совуқ деб атаб ҳам бўлмайди.

... Дарвоқе. Эндиликда Американинг ўттизта йирик шаҳарлари талон-тарож тутуни исканжасида қолган, сайёра узра эса биринчи хусусий космик кеманинг (ҳукумат буюртмаси ва давлат пуллари ҳисобига учирилган) чақириқлари қаҳрамонона тарқалаётган бир пайтда, биз "медиа" ва собиқ жаҳон гегемони ҳудудида ҳақиқий воқеликнинг ўзаро алоқаси қандай ривожланиши мумкинлигини тасаввур қилишга уриниб кўришимиз мумкин.

Вазият шундайлигича давом этади деган версиялар ҳам бор. Ҳийла айнан шундаки, ҳақиқий "омадли якун" булмагани каби, ҳақиқий "қиёмат қайин" ҳам бўлмайди. Апокалипсис (қиёмат қойин - таҳр.) ҳар доим ҳам ҳалокатли бўлиши шарт жмас. Эҳтимол, бу дунёда сиёсий ва иқтисодий, ва балким ҳарбий етакчиликнинг йўқолишини англатар. Бу шунчаки барча келиб чиқадиган ижтимоий оқибатлар билан бирга мамлакатнинг омадсиз қисмларини ўзига хос "учинчи дунё"га шўнғишидир (АҚШ бўйлаб 40 миллион ишсизлар кезиб юрибди ва бу, айтишларича, чегара эмас). Бу жамиятнинг мамлакатни фалокатдан сўнг қашшоқ ҳудудларга ва алоҳида бой оролларга бўлинишидир, ва бу ороллардан, эҳтимол, лойиҳа жиҳатидан мукаммал ракеталар учирилади. Қаердадир бутун бошли шаҳарлар ловия бўтқасига ўтадилар, бошқа жойда эса улкан бюджетли мукаммал блокбастерларни суратга олишади.

CNN асосчиси, 81 ёшли Тёрнернинг, эҳтимол, ёдида қолган ва шунчаки қачондир "Спейс Шаттл"ни учирган Америка энди бўлмайди.

Бироқ, унинг ёдида қолгани ҳам амримаҳол: бир неча йил олдин у деменциядан азоб чекаётганини тан олган.

Манба: РИА Новости.