Чегарадаги можаро: Арипов ва Боронов нималар тўғрисида келишиб олди

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма тергов тадбирларини ўтказиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида келишиб олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Қирғизистон бош вазири ўринбосари Кубатбек Боронов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан Баткен вилоятидаги “Чечме-автодорожный” назорат-ўтказиш пунктида учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда куни кеча икки мамлакат аҳолиси ўртасида содир бўлган можаро муҳокама қилинди.

“Томонлар давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек участкасида содир бўлган воқеа юзасидан афсус билдиришди, вазиятни тартибга солиш, унинг кучайиб кетишига йўл қўймаслик ва чегара ҳудудларида кескинликни бартараф этиш бўйича комплекс қўшма чора-тадбирлар қабул қилинишини билдирди”, - дейилган хабарда.

Чегарадаги можаро: Арипов ва Боронов нималар тўғрисида келишиб олди

Икки давлатнинг аввал эришилган келишувлар ва юзага келаётган масалаларни ҳал этишда конструктив ёндашув тарафдорлиги қайд этилди.

Боронов ва Арипов икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, учрашув якунида томонлар биргаликда тергов тадбирларини ўтказиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги можарода 25 киши жароҳатлангани хабар қилинган эди.