Биринчи хоним болаларни байрам билан табриклади

“Замин” фонди, жисмоний ҳолатидан қатъи назар, барча болажонларга қувонч улашишга тайёр. Зеро, сиз кўзимиз қувончи, бизнинг эртамиз ва ҳаётимиз мазмунисиз!”, - дейилган табрикда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон биринчи хоними, “Замин” фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева болаларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муборакбод этди.

“Азиз болажонлар! Сизларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайман! Ўзбекистонимизнинг ҳар бир ўғил-қизи тинч-осуда юртда, ота-онаси бағрида, жисму жони саломат бўлиб улғайишини тилайман”, - дейилади табрикда.

Зироат Мирзиёева бугунги кунда дунё болалари катталар қатори асосий вақтини уйда ўтказишга мажбурлиги таъкидлаган. Айни ўйнаб, ҳаракат қиладиган ёшда бу осон эмас, албатта. Бироқ вазият шуни тақозо этмоқда.

“Ўғил-қизларим. Ташқи олам билан боғланиш имкони чекланган бўлсада, сизнинг имкониятингиз чекланмаган! Уйда ҳам бадиий асар мутолаа қилиб, орзу-ўйларингизни тасвир ёки мусиқада ифодалаб, қўшимча фанлар, хорижий тиллар, шунингдек, она Заминимизни ўрганишингиз, интернет орқали билим ва тафаккурингизни кенгайтиришингиз мумкин”, - дея қўшимча қилган Мирзиёева.

Қайд этилишича, “Замин” фонди Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида эшитиш қобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш дастурини тақдим этмоқда. Лойиҳа доирасида махсус мактабларни замонавий ёрдамчи ускуналар билан жиҳозлаш, ўқитиш усулларини такомиллаштириш кўзда тутилган. Энг асосийси, мунтазам равишда жарроҳлик амалиёти йўли билан ўқувчиларнинг эшитиш қобилиятини тиклаш устида иш олиб борилади.

“Замин” фонди, жисмоний ҳолатидан қатъи назар, барча болажонларга қувонч улашишга тайёр. Зеро, сиз кўзимиз қувончи, бизнинг эртамиз ва ҳаётимиз мазмунисиз!”, - дея якунланган табрик.

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!