АҚШда ҳайдовчи бензовозни намойишчилар устига ҳайдаб борди

АҚШдаги тартибсизликлар Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган афро-америкалик Жорж Флойд ўлимидан сўнг бошланди. Тартибсизликлар вақтида Богдан Вечирко исмли ҳайдовчи бензовозни намойишчилар устига ҳайдаб борди.
Sputnik

Видеода намойишчилар юк машинани ўраб олгани ва унинг ичига киришмоқчи бўлгани акс этган.

ОАВлар маълумотларига кўра, намойишчилар ҳайдовчини машинадан чиқариб, уни калтаклашди.

Айни вақтда ҳайдовчи ҳибсга олинган, унга айблов эълон қилинган.

Минниаполис ва АҚШнинг бошқа шаҳарларига бир неча кундан бери намойишлар давом этмоқда.