АҚШ қандай қилиб тартибсизликлар гирдобида қолди – видео

АҚШдаги тартибсизликлар Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган Жорж Флойд вафот этганидан сўнг бошланиб кетди.
Sputnik

АҚШдаги тартибсизликлар 25 май куни Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган 46 ёшли афро-америкалик Жорж Флойд вафот этганидан сўнг бошланди. Мамлакатнинг 25 та шаҳрида оммавий норозиликлар туфайли комендантлик соати эълон қилинган.

Жорж Флойд вафотидан сўнг тўрт нафар полиция ходими ишдан бўшатилди. Улардан бири эҳтиётсизлик билан одам ўлдиришда айбланмоқда.

Шунга қарамасдан тартибсизликлар авж олмоқда. Намойишчилар кўп жойларга ўт қўйиб, турли нарсаларни синдириб ташламоқда. Флойд ўлимини суриштириш ишларига Федерал тергов бюроси ҳам жалб қилинган.