ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. “Ўрикзор” савдо мажмуаси сотувчисининг ўғли ва қизида ҳам коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, сўнгги кунларда Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари қатори Тошкент шаҳрида ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар сони кун сайин ошиб бормоқда.
“Касалланиш кўрсаткичлари шу суръатда ўсиб борса, эпидемия авж олиш хавфи янада кучаяди. Бу эса аҳолидан янада ҳушёр бўлиб, ўзи ва яқинлари саломатлигига ўта масъулият билан ёндашишларини талаб этмоқда”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги “Ўрикзор” бозоридаги сотувчиларнинг бирида коронавирус аниқланганини хабар қилинган эди. Шундан сўнг бозор ўша куннинг ўзида вақтинча фаолиятини тўхтатган эди.