Карантинни менсимади: Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган кафе фош қилинди

Кафе эгаси ташриф буюрувчилар билан бирга овқатланиб, шунингдек, спиртли ичимлик ичиб ўтирганида қўлга тушган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Бухоро шаҳрида карантин ҳолатида фаолият юритган ошхона аниқланди, деб хабар қилмоқда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Кеча ва бугун: вақт Тошкент, Бухоро ва Самарқанд қиёфасини қандай ўзгартирди

Хабарда айтилишича, 28 май куни кечаси Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида Бухоро шаҳридаги кафелардан бири ишлаётгани аниқланган.

"Кафес иш юритувчиси Ҳ.А. карантин қоидаларини қўпол равишда бузиб, кафеда Қашқадарё вилояти, Касби туманида яшовчи фуқаролар Ғ.О., У.А., Д.Ҳ. ва М.М. ларнинг овқатланишлари учун шароит яратиб, улар билан биргаликда ўзи спиртли ичимлик ичиб, овқатланаётганлиги аниқланди", - дейилади хабарда.

Кафе иш юритувчиси ва мижозларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган.