Олимпиада томон: Ўзбекистонда ВМХ велотрассаси қурилади

Республика раҳбарияти олимпия спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, спортни оммалаштириш мақсадида кенг кўламли спорт лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Жиззах вилоятида велосипед мотокросс билан шуғулланадиган спортчилар учун ВМХ трассаси қурилиши бошланди.

ВМХ Олимпиада дастурига киритилган спорт турларидан биридир.

Олимпиада томон: Ўзбекистонда ВМХ велотрассаси қурилади

"Ҳозирда Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти билан бирга трасса қуриладиган ҳудудни синчковлик билан ўрганмоқда. Таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳа вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилмоқда", - деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Олимпиада томон: Ўзбекистонда ВМХ велотрассаси қурилади

Ушбу трасса Украина, Франция ва Бельгия мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилади.

Халқаро авиарейслар очилгандан кейин, объект қурилишини мутахассислар назорат қилади. Трасса жорий йилнинг сентябр ойида очилиши кутилмоқда.

ВМХ ўзи нима?

ВМХ Racing (велосипедли мотокросс) - бу спорт янги турларидан бири бўлиб, унда иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, тўсиқли қисқа масофаларда беллашадилар. Мусобақанинг барча иштирокчилари пойгани спорт тури билан бир хил номдаги велосипед турида - ВМХда амалга оширадилар.

Ушбу спорт тури Олимпия ўйинлари дастурига 2008 йилда киритилган.