Қорақалпоғистонда бемор аёл руҳий касалликлар шифохонасидан қочиб кетди

Миллий гвардия ходимлари кўп йиллардан буён даволаниб келаётган руҳий касалликлар шифохонасидан қочиб кетган аёлни муассасага қайтаришда кўмаклашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Қорақалпоғистонда Миллий гвардия ходимлари руҳий касалликлар шифохонасидан қочган аёлни муассасага қайтаришди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Руҳий касалхонадан чиққан блогер Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этди

Маълум қилинишича, 27 май куни тахминан тонги соат 04:10 да Ақманғит блок постида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари А.Р. ва  Ф.Х. мақсадсиз юрган аёлни тўхтатишган. Ундан нима сабабдан бемаҳалда юрганини сўрашади. Шунда аёлнинг ўзини тутишидан руҳан соғломлиги шубҳа туғдиради. Сўнгра зудлик билан профилактика инспектори чақирилиб, вазиятга ойдинлик киритилади.

У 1982 йилда туғилган У. А. экани аниқланади. Аёл кўп йиллардан бери даволаниб келаётган Қорақалпоғистон Республикаси руҳий касалликлар шифохонасидан қочиб кетган. Ҳозирда бемор касалхонага олиб бориб жойлаштирилган.