ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева турмуш қурганига 37 йил бўлди. Бу ҳақда оиланинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева Инстаграммида маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева турмуш қурганига 37 йил бўлди
© Шахноза Мирзиёева
"Бугун, мен учун энг азиз бўлган инсонлар ҳаётида муҳим сана. Ота-онам турмуш қурганларининг 37 йиллигини нишонламоқдалар.
Сиз – самимий севги, садоқат ва ўзаро ҳурматнинг ёрқин намунасисиз. Аллоҳ инояти билан барчамизнинг оилаларимиз худди сизники каби мустаҳкам ва бахтли бўлишини тилаб қоламан”, - деб ёзган Шаҳноза Мирзиёева.