Одамлар “учар гилам”да парвоз қиляптими? – видео

Дрон ёрдамида тасвирга олинган видео икки суткада 14 миллион марта томоша қилинди. Интернет фойдаланувчилари бу янги оптик иллюзияни кўриб, ҳайратга тушмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Интернетда янги оптик иллюзия қаттиқ муҳокама қилинмоқда.

Twitter чоп этилган бу қисқа видео дрон ёрдамида Ҳимолай тоғларида тасвирга олинди. Видеони кўрган фойдаланувчилар гўёки одамлар “учар гилам”да парвоз қилаётганини кўришди.

Видеода эса тоғли йўлда юк машинада одамларни кетаётгани акс этган. Ракурс туфайли, машина ҳавода парвоз қилиб кетаётганга ўхшайди.

Бу ролик саноқли кунлар ичида 14 миллион марта томоша қилинди.