МДҲ ҳукумат раҳбарлари коронавирусга қарши кураш масалаларини муҳокама қилади

Абдулла Арипов бошчилигида ўтадиган мажлисда Ҳамдўстлик иштирокчи давлатларининг турли жабҳалардаги ҳамкорлигига оид 15 та масала кўриб чиқилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. 29 май куни Ўзбекистон раислиги доирасида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

МДҲ, ШҲТ ва КХШТ орасида уч томонлама ҳамкорликнинг асоси яратилмоқда

Тадбирда Россия ҳукумати раиси, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон бош вазирлари, Арманистон ва Қирғизистон бош вазири ўринбосарлари, Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари ва ташқи ишлар вазири ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этиши кутилмоқда.

Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси кун тартибига Ҳамдўстлик иштирокчи давлатларининг турли жабҳалардаги ҳамкорлигига оид 15 та масала киритилган.

Музокаралар чоғида иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари юзасидан фикр алмашинилади ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинади.