Кексалар муаммолари билан Нуронийлар кенгашлари шуғулланади

Кексаларни қўллаб-қувватлаш, пенсионерлар, ногиронлар ва бошқаларга тааллуқли муаммолар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш - Нуронийлар жамоатчилик кенгашларининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Кексалар муаммолари билан Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари шуғулланади. Norma.uz хабарига асосан.

Вазирлар Маҳкамасининг 23 май куни қабул қилинган “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 326-сон қарорига кўра: 

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарларда Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади. Кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашга кўмаклашиш, муаммоларни мониторинг ва таҳлил қилиш, ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва бошқаларга тааллуқли муаммолар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш уларнинг асосий вазифалари ҳисобланади;
  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ўринбосарлари Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари раислари томонидан тайинланади;

Вазирлар Маҳкамаси қарорида, шунингдек, Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган. Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2020 йилдан кучга кирган.