Uzbekistan Airways иккита вертолётини сотувга қўйди

Uzbekistan Airways иккита вертолётини 2,5 миллион долларга сотувга қўйди. Улар 1991 ва 1992 йилларда ишлаб чиқарилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Uzbekistan Airways АЖ ишлатишдан чиқарилган авиация техникасини сотувга қўйди. Бу самолёт паркини янада унификация ва модернизация қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилмоқда.

Uzbekistan Airways 4 та Boeing самолётини сотувга қўйди

Сотувга қўйилган техникалар орасида 1991 йилда ишлаб чиқарилган МИ-8МТВ-1 (нархи 1 224 904 доллар) ва 1992 йилда ишлаб чиқарилган худди моделдаги (нархи 1 274 265 доллар) вертолётлар бор  

Шунингдек, сотувга авиация двигателлари қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, президент ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда Uzbekistan Airways компаниясини нуфузли хорижий компания бошқарувига бериш масаласи кўриб чиқилган эди.